Асака туманида янги замонавий "Асака дехкон бозори" савдо мажмуаси очилди

Photo

Жорий йилнинг 28 август куни Андижон вилоятининг Асака туманида янги замонавий “Асака деҳқон бозори” МЧЖ савдо мажмуасини очилиши бўлиб ўтди.

Вилоят хокимлиги томонидан тасдиқланган, 2018 йилда вилоят деҳқон бозорларида етишмайдиган тарозиларни ўрнини қоплаш ва янги замонавий электрон тарозилар билан таъминлаш бўйича режа-жадвалга асосан, Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази- давлат корхонаси ҳамда “Андижонвилоятбозорлари ва савдо комплекслари” уюшмаси билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда “Асака дехқон бозори” МЧЖ савдо мажмуасида янги замонавий электрон тарозилар харид қилиниб, фойдаланишга топширилди. Савдо расталарини ушбу замонавий электрон тарозилар таъминланиши, ҳалқимизнинг савдо маданиятини ошишига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишига омил бўлади.




Video

Fuqarolarning murojaatlari

Davlat ramzlari

Sertifikatlashtirish
Menejment tizimlarini sertifikatlashtirish idorasi
Metrologiya
Sinov laboratoriya
Qo'shimcha hizmatlar
Bizning kadrlar

Interaktiv xizmatlar

Xalqaro hamkorlar



Foydal havolalar