2019 йил 14 февраль куни Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази-давлат корхонаси ҳамда Андижон вилоят тарих ва маданият Давлат музейи ходимлари иштирокида “Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллуд кунини нишонлаш” бўйича тадбир бўлиб ўтди.

2019 йил 14 февраль куни Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази-давлат корхонаси ҳамда Андижон вилоят тарих ва маданият Давлат музейи ходимлари иштирокида “Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллуд кунини нишонлаш” бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни марказ директори И.Д.Қосимов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир давомида музей мутахассислари Р.Раззаев ва Г.Махмудова ҳамда марказнинг бўлим бошлиғи З.Хамидова сўзга чиқиб, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили - буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, жасоратли саркарда, Темурий щаҳзода, Бобурийлар сулоласи асосчиси, Андижон фарзанди, буюк аждодимиз Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилдилар ва ижод     намуналаридан ўқиб эшиттирдилар. 

Шу билан бирга Бобурнинг Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўз юртида ҳақиқий қадр-қиммат топганлиги ва ҳар йили 14 феврал куни мамлакатимиз бўйлаб унинг таваллуд топган куни кенг нишонланаётганлиги ҳақида айтиб ўтилди. Андижон шахрида шоирнинг рамзий қабрмақбараси бунёд этилганлиги, Бобур номида театр, кутубхона, миллий боғ, марказий кўча, истироҳат боғи ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Бобур” номидаги медали таъсис этилганлиги таъкидлаб ўтилди.

  




Video

Fuqarolarning murojaatlari

Davlat ramzlari

Sertifikatlashtirish
Menejment tizimlarini sertifikatlashtirish idorasi
Metrologiya
Sinov laboratoriya
Qo'shimcha hizmatlar
Bizning kadrlar

Interaktiv xizmatlar

Xalqaro hamkorlar



Foydal havolalar